17 Сентябр 2022 йил 363

Шўрчи тумани ИИБда айбланувчиларнинг яқин қариндошлари билан учрашув ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2021 йил 10 март кунидаги тегишли кўрсатмаси ижросини таъминлаш борасида, аҳолининг мурожаатларини ўрганиш ҳамда ижобий ҳал этиш мақсадида, Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари И.Х.Кетмонов томонидан, Шўрчи тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ иш юритувида бўлган жиноят ишлари ўрганилди ҳамда процесс иштирокчилари ва уларнинг қариндошлари билан учрашув бўлиб ўтди.

Жумладан,  иш юритувда бўлган Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан қўғатилган жиноят иши бўйича, айбланиб, эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” танланган айбланувчилар Б.Н., А.Ж., Ж.Д., Ш.М. ва С.Б.ларнинг ота-онаси ва яқин қариндошлари билан суҳбат ўтказилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан айблов эълон қилиниб, “қамоқ” эхтиёт чораси танланган Н.Т.нинг турмуш ўртоғи М.Д. (исмли аёл) билан суҳбат ўтказилиб, уларга жиноят иши юзасидан тушунтиришлар берилди

Шунингдек, терговчи ва суриштирувчиларга жиноят иши юзасидан ҳар бир процесс иштирокчилари билан мулоқотда хушмуомалада бўлиш, касб этикасига амал қилиш ҳақида қўшимча йўриқномалар берилди.

Text to speech