5 Март 2021 йил
600
Шубҳали машина эшиги
Денов тумани бўйича ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида Жарқўрғон тумани “Қўлдовли” маҳалласида яшовчи Б.Х. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автоулов туманнинг “Тотувлик” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи йўлда тўхтатилиб, кўздан кечирилди. Натижада автомашинанинг ҳайдовчи эшигидан 6,80 гр “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.
Қонунларимизни менсимай, ноқонуний гиёҳванд моддани сақлаётган Б.Х.га нисбатан жиноят иши очилди. Энди минг пушаймонликдан унга фойда бўлмайди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати