10 Ноябр 2021 йил 423

Шубҳа уйғотган шахс ёнидан гиёҳванд воситаси топилди

Термиз шаҳрида 2021 йил 20 октябрь куни соат 18.30 ларда, шаҳарнинг “Шодлик” маҳалласи ҳудудида, вилоят ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, маҳаллий ички кўча чеккасида тўхтаб турган, Матиз русумли автомашинаси ҳайдовчи ўриндиғида ўтирган, Термиз шаҳрида яшовчи, Д.Рамзиддиннинг (исм шариф ўзгартирилган) ҳаракатлари шубҳали кўринганлиги сабабли автоуловдан тушириб, холислар иштирокида текширилганида, ёнидан 1 дона целофан бўлакчасига ўралган, 0,46 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган. 26 октябрь куни Д.Рамзиддинга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech