23 Ноябр 2021 йил 672

Шубҳа уйғотган автоулов, гиёҳфурушни фош қилди

Денов туманида 2021 йил 29 октябрь куни соат 22:00 ларда, туманнинг “Меҳнатобод” маҳалласи ҳудудида йўл четида турган, Нексия русумли, давлат рақамсиз автоулови туман ИИБ ходимлари томонидан гумонланиб, туман ИИБ биносига олиб келинганида, автоулов хайдовчиси, шу туманда яшовчи, Л.Сардорнинг (исм шарифлар ўзгартирилган) автоулови ҳамда сўмкаси холислар иштирокида кўздан кечирилганида, 6 дона гугурт қутиларига жойланган 37.03 гр “марихуана” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб ҳужжатлаштириб олинган. 4 ноябрь куни Л.Сардорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech