25 Август 2021 йил 557

Шўрчида "Хавфсиз туман" концепсияси доирасида профилактик тадбир бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазири ўринбосари полковник Б.Т.Абдуллаев томонидан ишчи гуруҳ раҳбари подполковник Ф.Усаровга Ички ишлар вазирлиги Ҳайъатининг навбатдаги йиғилишида берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида берилган вазифалар Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг Шўрчи тумани худудида аҳоли тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш ва жиноятчиликка қарши курашиш мақсадида “Хавфсиз туман” профилактик тадбири ўтказилмоқда.
Бу борада тегишли фармоиш ишлаб чиқилиб ушбу тадбирни самарали ташкил этиш бўйича вилоят сектор раҳбарлари ҳамкорлигида “Йўл харита”си имзоланди.
Тадбирга ички ишлар, Миллий гвардия ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамда жамоатчилик вакиллари жалб қилинди. Тадбирни сифатли ўтказиш мақсадида, жами 10 та патруллик йўналишлар ташкил этилди.
Тадбир давомида туман ҳудудида содир этилаётган бир қанча жиноятлар фош этилди, бир қанча ҳуқуқбузарликларнинг олди олинди. Жумладан Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик кодексининг;
- 47-моддаси 1-қисмига асосан 1 та;
- 54-моддаси 1-қисмига асосан 103 та;
- 183-моддаси 1-қисмига асосан 5 та;
- 185-моддаси прим 2-қисмига асосан 2 та;
- 187-моддаси 1-қисмига асосан 17 та;
- 188-моддаси прим 1-қисмига асосан 1 та;
- 190-моддаси 1-қисмига асосан 1 та;
-201-моддаси 1-қисмига асосан 1 та
- 206-моддасига асосан 2 та; ва бошқа турдаги 93 та маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланиб, 223 нафар ҳуқуқбузар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафарига нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Шўрчи тумани ҳудудида ўтказилаётган профилактик ишлар натижасида 2021 йилнинг 20-23 август кунлари бирорта ҳам жиноят содир этилишига йўл қўйилмади.

Text to speech