27 Сентябр 2021 йил 418

Шўрчида велосипед ўғриси қўлга олинди

Шўрчи туманида 2021 йил 17 сентябрь куни, туманнинг “Бунёдкор” маҳалласида яшовчи, С.Салим туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, уйидан 1 дона 1.000.000 (бир миллион) сўмлик “АИСТ” русумли велосипедини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирлик жиноятини туманнинг “Наврўз” маҳалласида яшовчи, Ш.Умид моддий бойлик орттириш мақсадида, содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ундан ашёвий далил олинган. 18 сентябрь куни Ш.Умидга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech