3 Январ 2022 йил 409

Шўрчида, телефон ўғриси қўлга олинди

Шўрчи туманида 2021 йил 1 декабрь куни соат 15:25 ларда, Денов туманида яшовчи, С.Собир (исм шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда Шўрчи тумани ҳудудида жойлашган савдо дўконидан 5.000.000 (беш миллион) сўмлик "SAMSUNG А-52" русумли қўл телефон аппаратини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирликни Шўрчи туманида яшовчи, Ч.Чори содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган. 16 декабрь куни Ч.Чорига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech