1 Март 2022 йил 411

Шўрчида, талончилик қилган шахс қўлга олинди

2022 йил 17 февраль куни Шўрчи туманида яшовчи, М.Мунира (исм шарифлар ўзгартирилган) вилоят ИИБ “102” га қилган мурожаатида, шу куни соат 20:50 ларда, туманнинг “Наврўз” маҳалласи ҳудудидаги тиббиёт бирлашмасига қарашли “туғуруқ” бўлими биноси ҳовлисида турганида, номаълум шахс ёнида бўлган 55.000 (эллик беш минг) сўм пуллари ва 1 дона “Samsung J-2” русумли уяли телефон аппаратини олиб қочиб кетганлигини маълум қилган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу жиноятни Денов туманида яшовчи, К.Сарвар содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган. 18 февраль куни К.Сарварга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech