24 Август 2021 йил
427
Шўрчида сув насосини ўғирлаб кетган шахслар қўлга олинди
Шўрчи туманида 2021 йил 9 август куни, туманнинг “Лайлакхона” маҳалласида яшовчи, Х.Шерали туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 9 август куни соат 15.00 ларда, ҳовлисида турган 800.000 (саккиз юз минг) сўмлик 1 дона сув насосини номаълум шахслар ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирликни шу туманда яшовчи, Х.Баҳодир ҳамда Қумқўрғон туманида яшовчи Э.Жалоллар содир этганлиги аниқланиб ушланган ва улардан ашёвий далил олинган. 11 август куни Э.Жалол ва Х.Баҳодирларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати