19 Феврал 2022 йил
384
Шўрчида қўйларни сотиб олган фирибгар пулларни ўзлаштириб кетди, натижада...
Шўрчи туманида 2022 йил 1 февраль куни туманнинг “Лайлакхона” маҳалласида яшовчи, Н.Нодир ҳамда “Тамшуш” маҳалласида яшовчи, С.Собирлар (исм шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБ бошлиғига ариза билан мурожаат қилишиб, унда 2021 йил август ойида, Жарқўрғон туманида яшовчи, Т.Карим, фуқаро Н.Нодирдан 26.180.000 (йигирма олти миллион бир юз саксон минг) сўмлик 20 бош, С.Собирдан 73.200.000 (етмиш уч миллион) сўмлик 24 бош қўйларини олиб, уларнинг пулларини 2 ой муддат ичида беришни ваъда қилиб, ваъда қилинган ушбу пулларни бермасдан ўзлаштириб кетганлигини маълум қилишган. 5 февраль куни Т.Каримга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати