20 Август 2021 йил 538

Шўрчида пахта толани ўғирлаган шахс аниқланди

Шўрчи туманида 2021 йил 3 август куни, Жарқўрғон тумани “Минор” маҳалласида яшовчи, Э.Дилмурод туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 3 август кунига ўтар кечаси, Текстиль омборхонасида сақланаётган 17.745.000 (ўн етти миллион етти юз қирқ беш минг) сўмлик жами 910 (тўққиз юз ўн) килограмм пахта толасини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, туманнинг “Ободон” маҳалласида яшовчи, Ш.Аббос содир этганлиги аниқланган ва унга нисбатан 7 август куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech