Шўрчида ўғри қўлга олинди
Шўрчи туманида 2021 йил 28 август куни соат 02.58 ларда, Денов тумани, “Нурли манзил” МФЙда яшовчи, И.Фарруҳ аризасида, 24 август кунидан 25 август кунига ўтар кечаси, туманнинг “Наврўз” маҳалласи Мустақиллик кўчасида жойлашган дўконидан 4.000.000 (тўрт миллион) сўмлик 2 дона “Артел” номли телевизори ва 20.000.000 (йиширма миллион) сўмлик 18 дона ҳар хил турдаги телефон аппаратларини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирликни Денов туманида яшовчи Ш.Беҳруз содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган. 28 август куни Ш.Беҳрузга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати