1 Ноябр 2021 йил 374

Шўрчида мактаб ҳовлисида турган велосипед ўғриси аниқланди

Шўрчи туманида 2021 йил 10 октябрь куни соат 13.45 ларда, туманнинг “Совжиронбобо” маҳалласида яшовчи, Д.Эъзоза (исм шарифлар ўзгартирилган) вилоят ИИБнинг “102” хизматига қилган мурожаатида, шу куни ўғли, мактаб ўқувчиси, Д.Каримнинг шу мактаб ҳовлисида турган, 1.000.000 (бир миллион) сўмлик “Leopard” русумли велосипедини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирликни шу туманда яшовчи, вояга етмаган, Х.Салим содир этганлиги аниқланиб, ушланган ва ашёвий далил олинган. 14 октябрь куни Х.Салимга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech