17 Сентябр 2021 йил 417

Шўрчида икки безорига жиноят иши қўзғатилди

Шўрчи туманида 2021 йил 3 сентябрь куни соат 19.00 ларда, туманнинг “Бобур” маҳалласида жойлашган “Дехқон бозори” олдида, туманнинг “Зарбдор” маҳалласида яшовчи, Ю.Худойберди ва маҳалладоши У.Бобоёрлар, туманнинг “Жойилма” маҳалласида яшовчи, О.Сафаралини ўзаро тортишиши оқибатида қўли билан уриб тан жароҳати етказган ҳамда Ю.Худойберди ва У.Бобоёрлар 4 сентябрь куни соат 11.00 ларда, туманнинг “Бобур” маҳалласи ҳудудида жойлашган қурилиш моллари савдо дўкони олдида, туманнинг “Жойилма” маҳалласида яшовчи, А.Баходир билан ҳам ўзаро тортишиши оқибатида А.Баходирни урган.
Жанжал нитажсида Ю.Худойберди ва У.Бобоёрлар О.Сафарали ва А.Баходирларга “енгил” тан жароҳати етказган. 13 сентябрь куни Ю.Худойберди ва У.Бобоёрларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech