27 Октябр 2021 йил 472

Шўрчида фирибгар ўзига тегишли бўлмаган автоуловни сотишини айтиб пулларни ўзлаштириб кетди

Шўрчи туманида 2021 йил 13 октябрь куни туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимидан тушган ҳужжатларга кўра, 2020 йил 6 ноябрь куни туманнинг “Гулистон” маҳалласида яшовчи, С.Собир таниши туманнинг “Толли” маҳалласида яшовчи, К.Каримга ўзига тегишли бўлмаган Кобалт русумли, автомашинасини сотиш ҳуқуқи бўлмасада, ушбу автомашинани ўзига тегишли эканлигини айтиб уни алдаб, 79.000.000 (етмиш тўққиз миллион) сўмга келишиб, тез кунларда қонуний расмийлаштириб беришини ваъда қилиб, ундан 4.100.000 (тўрт миллион бир юз минг) сўм пулларини олиб, ушбу пулларни ўзининг эҳтиёжларига ишлатиб юборганлиги аниқланган. 13 октябрь куни С.Собирга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech