Шўрчида бойсунлик ака-укалар безорилик қилиб, аёлларнинг сочини қайчилади, уларга жиноят иши қўзғатилди
Шўрчи туманида 2021 йил 21 июль куни соат 16.00 ларда, туманнинг “Совжиронбобо” маҳалласидаги Наврўз кўчасида, Бойсун тумани “Даштиғоз” маҳалласида яшовчи ака-укалар, Х.Ботир ва Х.Тошматлар, Денов тумани “С.Оллоёр” маҳалласида яшовчи, Х.Фарида ҳамда “Минора” маҳалласида яшовчи, Б.Муҳаббатларни учратиб қолиб, уларга “нима учун синглимнинг тинч яшашига тўсқинлик қиляпсан!”-деб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, уларни қўлларида бўлган қайчи билан сочларини кесиб, кийимларини йиртиб, қўллари билан уриб, Х.Фарида ва Б.Муҳаббатларга “соғлиғининг бузилишига сабабчи бўлган енгил” тан жароҳати етказган. Безорилик жиноятини қасддан содир қилган ака-ука Х.Ботир ва Х.Тошматларга нисбатан 22 июль куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати