5 Август 2021 йил 724

Шўрчида босқинчилик жиноятини содир этган шахслар жавобгарликка тортилди

Шўрчи туманида 2021 йил 25 июль куни соат 01.30 ларда, Денов тумани “Қизилгул” маҳалласида яшовчилар, К.Шерали ва мактаб ўқувчиси, У.Жавоҳир, Узун туманида яшовчилар, А.Ислом, Б.Жаҳонгир ва Р.Улуғбеклар И.Абдумалик бошқарувидаги Нексия русумли, автоулови билан туманнинг А.Навоий маҳалласи ҳудудида, шу маҳаллада яшовчи, С.Санжарнинг қўлида телефон борлигини кўриб, унинг ёнига тўхтаб, Р.Улуғбек С.Санжарга қўл телефонидан телефон қилиб олишлигини айтиб, ундан телефонини олган вақти К.Шерали қўли билан С.Санжарнинг жағ соҳасига уриб, сўнг унинг шериклари ҳам С.Санжарнинг турли жойларига уриб тан жароҳати етказишиб, унга тегишли бўлган “SUMSUNG S 7” русумли қўл телефонини олиб, автомашинага ўтириб воқеа жойидан яширинишган. С.Санжарнинг олган тан жароҳати ўртача оғирликдаги тан жароҳати деб баҳоланган. 26 июль куни К.Шерали, У.Жавоҳир, И.Абдумалик, Б.Жаҳонгир ва Р.Улуғбекларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech