26 Август 2021 йил
570
Шўрчида автомашина олиб беришни ваъда қилган шахс пулларни олиб ўзлаштириб кетди
Шўрчи туманида 2021 йил 12 август куни туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимидан тушган ҳужжатларга кўра, туманнинг “Элбаён” маҳалласида яшовчи, Х.Ҳайитой 2 август куни туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда туманнинг “Ғармақўрғон” маҳалласида яшовчи, Ш.Содиқ унга “тез кунларда Дамас русумли автомашина олиб келиб беришни” ваъда қилиб, шу йил 29 апрель куни Х.Ҳайитойдан 76.000.000 (етмиш олти миллион) сўм пулларини фирибгарлик йўли билан олиб, ҳозирги кунга қадар автомашина олиб келиб бермасдан, ушбу пулларни ўзининг эҳтиёжига ишлатиб юборганлигини билдирган. 12 август куни Ш.Содиқга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати