Шўрчида адирликдаги сигир ўғирланди
Шўрчи туманида 2021 йил 11 сентябрь куни туманнинг “Оқкамар” маҳалласида яшовчи, М.Камолиддин туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 10 сентябрь кунидан 11 сентябрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс, туманнинг “Жойилма” маҳалласи “Қорариқ” адирлик массивидаги далада боғланиб турган, 6.000.000 (олти миллион) сўмлик 1 бош сигирини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирлик жиноятини шу туманда яшовчи, А.Панжи томонидан ўғирлик қилиш орқали моддий бойлик орттириш мақсадида содир этилгани аниқланиб, ушланган ва ундан ашёвий далил олинган. 14 сентябрь куни А.Панжига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати