20 Май 2020 йил 699

Шўрчи туманидаги “Тожимурод” чорвачилик фермер хўжалиги раҳбари Шукуров Баҳодирнинг хўжалик чўпонлари Р.Шарипов ва Р.Шукуровларга етказилган тан жароҳатлари учун давлат органлари томонидан чора кўрилмаётганлигидан норози бўлиб, жорий йилнинг 18 май санаси… Расмий муносабат:

Шўрчи туман ИИБнинг тезкор хабарномасига кўра, тумандаги “Лайлакхона” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи фуқаро Маматраимов Турдиали Хушмаматович, тумандаги “Тожимурод” фермер хўжалиги раҳбари, ишчи ва хизматчилари билан тумандаги “Озод” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Боботоғ” адирлик массивидаги фермер хўжалигига узоқ муддатли ижара шартномаси билан фойдаланишга берилган яйлов-ер майдонлари устидан мунтазам тортишиб келган.
Т.Х.Маматраимов 2020 йил 4 апрель куни соат тахминан 16:30 лар чамасида, тумандаги “Озод” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Боботоғ” адирлик массивидаги яйлов-ер майдонида, ўзига илгаридан таниш бўлган Сариосиё тумани “Лутфкор” маҳалласида яшовчи фуқаро Шукуров Рустамбек Рахмановичга “Тожимурод” фермер хўжалигига қарашли яйлов участкасида хўжаликнинг майда шоҳли чорва молларини боқиб юрганида, жанжаллашиб, унга жисмоний куч ишлатиб, қўл ва оёқлари билан уриб тан жароҳати етказган.
Республика суд тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Узун туман филиалининг жорий йилнинг 20 апрелдаги хулосасига кўра, “Соғлиқнинг бузилишига сабабчи бўлган “Енгил тан жароҳат”лари эканлиги баён қилинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши тўғрисидаги қонуннинг ҳаётга татбиқ этилишини таъминлаш, бу борада аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида, ярашув тўғрисида суриштирув ёки дастлабки тергов даврида жабрланувчи (фуқаровий даъвогар), гумон қилинувчи, айбланувчи ва уларнинг қонуний вакилларига ярашув институтининг моҳиятини, Жиноят кодекси 661-моддасида кўзда тутилган жиноий жавобгарликдан озод этиш асосларини тушунтириш билан томонларни яраштириш мақсадида, 4-сектор раҳбари, туман ИИБ, туман ҳокими ўринбосари, туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи, туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг нуроний, кексалар ва фахрийлар билан ишлаш бўйича бўлим ўринбосари, туман бош имом хатиби, маҳалла раиси иштирокида муҳокама қилиниб, тегишли тартибда баённома расмийлаштирилган.
Ушбу ҳолат юзасидан тарафларнинг ўзаро келишувга келинмасдан, жабрланувчиларнинг даъвосидан келиб чиқиб, Шўрчи туман ИИБ ҳузуридаги Тергов Бўлинмаси томонидан жорий йилнинг 7 май санасида Маматраимов Турдиалига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бундан ташқари, “Тожимурод” ва “Абдимуродов Хуррам” чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларининг ўзаро яйлов ер майдонлари чегара ҳудудлари бўйича низолари юзасидан туман ер ресурслари ва давлат кадастри, ҳамда бошқа назорат идора мутахассислари, яйлов ер майдонларининг ҳудудий участка профилактика нозири назоратида, жойига чиқиб ўрганилган ва хўжалик масъул ходимларига чегара ҳудудлари давлат кадастр ер тузилиш картаси орқали кўрсатиб тушунтирилган.
Шунингдек, ушбу тушунтириш ва ҳудудларнинг белгилаб кўрсатилганлигидан норози бўлганларида, ер майдонининг чегара ҳудудларини ҳаққонийлигини ўрганиб бериш ёки давлат идора масъул ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан юқори турувчи идораларга мурожаат қилиш ҳуқуқлари тушунтириб келинган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech