18 Май 2021 йил 640

Шўрчи туманида содир бўлган мудҳиш қотиллик жинояти кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди

2021 йил 11 май куни касалхона хабарига кўра, шу куни соат 18-12 ларда, Шўрчи туманининг “Жойилма” маҳалласида яшовчи, “Шўрчи-сифат-барпо” МЧЖ ишчиси, 1984 йилда туғилган А.О. ўзи билан бирга яшовчи, уй бекаси, 1989 йилда туғилган А.Н.ни ўз уйида ўзаро жанжаллашиб қолиб, А.О. қўлидаги ошхона пичоғи билан А.Н.ни бўйин соҳасига бир маротаба санчиб, “ҳаёт учун хавфли бўлган оғир” тан жароҳати етказган. 11 май куни А.О.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноятнинг келиб чиқиш сабаби ўрганилганида марҳума А.Н. билан айбланувчи А.О.лар ўртасида бўлган низога тумандаги масъул мутасадди идора ва ташкилот ходимлари томонидан юзаки ёндошиб уларни яраштириш чоралари кўрилмаган ва марҳума А.Н. билан етарлича профилактик ишлар олиб борилманлиги сабабли марҳума А.Н. айбланувчи А.О.ни яшаш уйига Фуқаролик ишлари бўйича суд томонидан чиқарилган қарорга асосан туман Мажбурий ижро бюроси томонидан мажбурий равишда киритиб қўйилганлиги айбланувчи А.О. эса бунга қарши бўлганлиги сабабли келиб чиқган.
Мазкур жиноят иши Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник А.Исмоилов, туман ҳокими Б.Худойберганов, туман прокурори Ф.Холиқов, туман ДСИ бошлиғи Ш.Зокиров, туман Оила ва маҳаллани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи Г.Шерматова, туман имом хатиби А.Асрорхўжаевлар ҳамда кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама этилди. Учрашув давомида туман ҳудудида сўнги вақтларда содир этилаётган жиноятлар таҳлил этилди. Ачинарлиси, уларнинг аксариятида спиртли ичимлик сабаб бўлаётгани, оиладаги арзимаган келишмовчилик оқибатида мудҳиш жиноятлар рўй бераётгани қаттиқ танқид қилинди.
Шунингдек, оилалардаги носоғлом муҳит, маҳалла, профилактика инспекторлари, диний идора вакиллари, кўча бошилари ва жамоатчилик томонидан доимий назорат қилинмаганлиги, аёллар ва хотин-қизлар масалаларига бефарқ қаралгани, айрим оилалар ўртасидаги ажримларга мутасадди идоралар қонуний йўл билан ҳал қилиш ишларини узоқ муддатга қолдираётганлиги таъкидлаб ўтилди.
Туман ҳудудида тунги вақтларда тегишли рухсатномаларсиз спиртли ичимлик сотаётган тадбиркорлар, ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар келиб чиқишига сабаб бўлаётган омиллар маҳалла фаоллари, ҳудуд профилактика инспекторлари томонидан алоҳида назоратга олиниши бўйича топшириқлар берилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech