12 Апрел 2022 йил
437
Шўрчи туманида сигир ўғирлиги “иссиқ изи”да фош этилди
Шўрчи туманида 2022 йил 28 март куни туманнинг “Гулистон” маҳалласида яшовчи, К.Рашид (исм шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 27 март куни соат 23:00 да, молхонасидан 4.000.000 (тўрт миллион) сўмлик бир бош сигирини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирликни, шу туманда яшовчилар, С.Содиқ ва Б.Бахромлар содир этганлиги аниқланиб ушланган ва улардан ашёвий далил олинган. 29 март куни С.Содиқ ва Б.Бахромларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в,г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати