Шўрчи туманида профилактика инспекторларига компюьтер жамланмалари топширилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча ташкилий чора тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5050-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Шўрчи туман ҳудудида профилактика инспекторлари иш фаолиятлари ҳамда уларни моддий техник шароитларини янада яхшилаш борасида ҳам бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 22 май куни Шўрчи туман хокимлиги томонидан компюьтер жамланмалари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактика бош бошқармаси бошлиғининг 1-ўринбосари подполковник Д.Азизов, Шўрчи туман ИИБ бошлиғи ўринбосарлари иштирокида тантанали равишда профилактика инспекторларига топширилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати