Шўрчи туманида ўғирлик жиноятини содир этган жиноий гуруҳ қўлга олинди
Шўрчи туманида 2021 йил 16 сентябрь куни, туманнинг “Какан” маҳалласида яшовчи, Б.Ботир туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 15 сентябрь куни соат 20.00 ларда, яшаш уйи олдида турган Дамас русумли, автоулови ичидан 24 000 000 (йигирма тўрт миллион) сўм пулини номаълум шахслар ўғирлаб кетганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирлик жиноятини Денов туманида яшовчилар, Ш.Шерзод, Д.Даврон ва К.Комиллар ўғирлик йўли билан моддий бойлик орттириш мақсадида содир этганлиги аниқланиб ушланган ва улардан ашёвий далил олинган. 21 сентябрь куни Ш.Шерзод, Д.Даврон ва К.Комилларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати