Шўрчи тумани Жарқишлоқ маҳалласи ҳудудидаги 173-уйда жойлашган 125-сонли кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатида 8-март "Халқаро хотин-қизлар байрами" кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди
Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани Жарқишлоқ маҳалласи ҳудудидаги 173-уйда жойлашган, Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидаги Вилоят кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатида, тарбиячилар-у, тарбияланувчиларнинг ҳар кунгидан бугун кўнгиллари шод. Бунинг боиси эса бошқа даргоҳларда бўлгани каби, ушбу таълим даргоҳида ўзгача шукуҳ билан байрам тадориги кўрилган.
Жорий йилнинг 7 март куни, Шўрчи тумани кўзи ожиз ва заиф кўрувчилар мактаб интернатида 8-март халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан Сурхондарё вилояти ИИБ ташабуси билан байрам тантаналари бўлиб ўтди. Ушбу байрам тантанасида, Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Абдувоҳид Исмоилов иштирок этиб, байрам қатнашчиларини самимий муборакбод этди.
Шундан сўнг, 376 нафар ўқитувчи ва тарбиячилар, 169 нафар ўқувчи қизларга вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда ҳомийлар томонидан тайёрланган байрам совғалари улашилди.
Шунингдек, туман маданият бўлими томонидан кўнгилочар концерт дастури йиғилганларда катта таассурот қолдириб, кўнгилларини шод этди.
Тадбир давомида, ўқувчиларнинг ётоқхонасига янгидан ётоқ жиҳозлари тортиқ қилинди. Байрам тадбири якунида эса 500 нафар интернат тарбиячилари ва тарбияланувчиларига файзли дастурхон ёзилиб ош тортилди.
Маълумот ўрнида; ушбу Шўрчи туманидаги Вилоят кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг ўқиш муддати 12 йил бўлиб, 6 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўғил-қизлар қабул қилинади. Ҳозирги кунда, ушбу таълим даргоҳида, тарбияланаётган 336 нафар ўғил-қизлардан ётиб ўқийдиган ўқувчилар 226 нафарни ташкил этади. Мазкур, мактаб- интернатнинг чиқиш дарвозаси олдидаги “Озод-Шўрчи” 4Р-101B автомабил йўлининг 3 км га овозли светафор ўрнатилиб интернат тарбиячилари ва тарбияланувчиларининг йўлни кесиб ўтишлари учун қулайликлар яратилди. Бундан таълим дргоҳи тарбияланувчилари ҳамда тарбиячилари ташкилотчилардан мамнунлигини изҳор этишиб, минаддорчилик билдиришди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати