18 Сентябр 2021 йил
431
Шифохонадаги беморнинг пулини ўмарган шахс аниқланди
Музработ туманида 2021 йил 8 сентябрь куни, туманнинг “Янги ҳаёт” маҳалласида яшовчи, М.Ўғилшод туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда шу куни туман марказий шифохонасининг “Терапия” бўлимида даволанаётган онаси, шу манзилда яшовчи, М.Роиланинг сўмкасида бўлган 390.000 (уч юз тўқсон минг) сўм пулини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирлик жиноятини шу туманда яшовчи, Т.Сайёра содир этганлиги аниқланганиб, унга нсбатан 12 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати