6 Декабр 2022 йил
314
Шерободлик қидирувдаги шахс Тошкент шаҳрида қўлга олинди
Денов туманида 2022 йил июл ойида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, туман прокуратураси томонидан қидирувда бўлган эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланилган, Шеробод туманида яшовчи, Ж.Достон (исм шарифлар ўзгартирилган) 20 ноябр куни Тошкент шаҳрида хизмат сафарида бўлган Денов тумани ИИБ ходимлари томонидан Тошкент шаҳар ҳудудида яшириниб юрганлиги аниқланиб ушланган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати