5 Июн 2022 йил 257

Шерободда жиноятчилик кенг муҳокама этилди

Шеробод туманининг “Катта ҳаёт”, “Баҳор”, “Қулуқшо” ҳамда “Чўйинчи” маҳаллаларида 3-сектор раҳбари Ў.Шукуров, Жиноят ишлари буйича Шеробод туман суди раиси О.Тоғаев, тегишли масъуллар ҳамда маҳалла фуқаролари иштирокида жиноят муҳокамалари ўтказилди.
Муҳокамалар жараёнида содир этилган жиноятларнинг ижтимоий хавфлилик даражаси бўйича тушунтириш бериб ўтилди. Шу билан бирга айрим фуқаролар томонидан содир этилган оғир ва ўта оғир турдаги жиноятларнинг содир этилиш сабаб ва оқибатлари жамоатчилик олдида кенг муҳокама этилди.
Туман ҳудудида ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар сони ошиб кетишига сабаб бўлаётган омиллар айтиб ўтилди ва уларнинг олдини олиш бўйича йиғилганлар, маҳалла фаоллари ҳам ўз таклиф ва мулоҳазаларини баён этишди. Келгусида шу каби салбий ҳолатларга йўл кўймаслик учун қўшимча чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech