Шерободда “Заковат” интеллектуал ўйинининг ғолиблари аниқланди
Давлатимиз раҳбарининг 2022-йил 19-январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сонли ҳамда 2022-йил 20-январдаги “Заковат” интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-96-сонли қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан Ёшлар маркази биносида сектор раҳбари кубоги учун “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди.
Унда вилоят ИИБ Ташкилий бошқарма бошлиғи И.Исманов, Пробация бўлим бошлиғи Ш.Саттаров, 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи Ў.Шукуров ва Ёшлар ишлари агентлиги масъуллари шунингдек 12 та маҳалладан 100 нафардан ортиқ уюшмаган ёшлар қатнашди.
Интеллектуал ўйин якуний натижаларига кўра 1-ўринни Нуртепа маҳалласи жамоаси, 2-ўринни Каттабоғ маҳалласи ёшлари ҳамда 3-ўринни эса Чўйинчи маҳалласи жамоалари эгалладилар. Ғолиб бўлган жамоаларга ташкилотчилар томонидан пул мукофоти ва эсдалик совғалар топширилди.