4 Феврал 2022 йил 477

Шерободда янги оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди

Шеробод тумани 3-сектор ҳудуди “Шеробод” маҳалласида 86-сонли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу таълим ташкилотининг очилиш маросимида Республикадан туманга бириктирилган вакил “Халқ Суғурта” МЧЖ МС “Марказий” филиали директори А.Қодиров, 3-сектор раҳбари, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Ў.Шукуров, туман ҳокимининг ўринбосари Р.Холмирзаева, туман Кенгаши депутати Н.Саидова ҳамда маҳалла нуронийлари ва оқсоқоллари иштирок этишди. Мазкур оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти 25 ўринга мўлжалланган бўлиб, замонавий талаблар асосида жиҳозланиб, тарбияланувчилар учун барча шарт-шароитлар яратилган. Ушбу мактабгача таълим ташкилотида 2 нафар фуқаро доимий иш ўрни билан таъминланди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech