24 Май 2022 йил 430

Шерободда «хавфсиз ҳудуд» профилактик-тарғибот тадбири ўтказилмоқда

Шеробод туманида вилоят прокуратураси,  ички ишлар, миллий гвардия, адлия бошқармалари ҳамда вилоят суди раҳбарияти ва ходимлари иштирокида кенг қамровли ташкилий тезкор-қидирув ҳамда профилактик-тарғибот тадбирлари амалга оширилмоқда. Мазкур тадбирлар давлат раҳбарининг 2021 йил 29 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида ўтказилмоқда.

Дастлаб, 23-24 май кунлари Шеробод тумани ИИБда «Тезкор штаб» ҳамда 6 та асосий йўналишлар бўйича «Ишчи гуруҳ» ташкил этилди. Ушбу ишчи гуруҳларнинг ҳар бири учун  тегишли йўриқномалар ишлаб чиқилди ва шу асосида амалий ҳаракатларга киришилди. Жиноят қидирув йўналиши бўйича туман ҳудудида жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида,  жиноят содир қилишга мойил бўлган,  муқаддам Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 164, 166, 169-моддалари билан судланган шахсларнинг 13 нафари билан профилактик суҳбат ўтказилиб, бармоқ излари олинди. Вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тинтув-тергов тадбирлари давомида 1 нафар шахснинг хонадонида 2 туп “кўкнор” гиёҳвандлик ўсимлиги ўстираётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди. “Тўсиқ” дастури доирасида Узоқ муддатга “ўчоқли ҳудуд”га чиқиб кетган ва қайтиб келган жами 20 нафар шахс билан диний экстремистик оқимларга алоқадорлигини аниқлаш мақсадида сўровномалар ўтказилди. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси йўналиши бўйича ўтказилган тадбир давомида профилактика инспекторлари томонидан 37 нафар муқаддам судланган, 13 нафар маъмурий назоратда турган, 68 нафар маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган,  42 нафар спиртли ичимликка ружу қўйган, 17 нафар пробация ҳисобидаги, 53 нафар оилавий жанжалкаш, 6 та ажрим ёқасидаги 7 нафар руҳий касал ва ов қуролига эга бўлган 22 нафар  шахснинг хонадони текширилди.

Тадбир давомида аниқланган 3 та ов қуроллари ихтиёрий равишда топширилди. Вилоят ИИБ  Жамоат хавфсизли хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактика бошқармаси  ходимлари томонидан  жамоат жойларида бозор, кафе, ресторан, савдо объектлари ва бошқа одамлар гавжум бўладиган майиший хизмат кўрсатиш обеъктларида  жамоат тартибини сақлаш, ободонлаштириш қоидаларига риоя этиш, вояга етмаганларни назоратсиз қолдирмаслик бўйича фуқаролар ўртасида тарғибот ишлари ҳам олиб борилди. 

Соҳавий хизматлар билан ҳамкорликда мактабларда вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш, сабабсиз дарс қолдириш, давомат ва тиғ тадбирини ўтказиш юзасидан ўқувчилар билан профилактик суҳбат ўтказилди. Жорий йилнинг 4 ой якунига кўра туман ҳудудида 48 та маҳаллалардан 17 таси қизил тоифага 35 таси яшил тоифага киритилган.

Туман ҳудудида жиноятчиликни олдини олиш, содир этилган жиноятларни иссиқ изида фош қилиш борасида, туман марказидаги аҳоли гавжум бўлган 3 та нуқта аниқланиб, ишчи гуруҳ раҳбари ҳамда туман сектори раҳбарлари билан ҳамкорликда ушбу ҳудудларга 3 та замонавий рақамлаштирилган камералар ўрнатилди.

Йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш йўналиши бўйича гуруҳ ходимлари томонидан тадбир давомида жами 160 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилди ва 70 та “қарздорлиги” мавжуд автомашиналар жарима майдончасига жойлаштирилди.

Туман марказидаги “Шеробод Деҳқон бозори”га кириш жойида йўналишсиз такси хизмати билан шуғулланувчилар ва бошқа транспорт воситаларини тартибга солиш ва  жамоат жойида йўлларни кесиб ўтмаслик қойидаларига амал қилиш бўйича   йўловчилар ва ҳайдовчиларга тушунтиришлар берилди. Кенг қамровли ташкилий тезкор-қидирув ҳамда профилактик-тарғибот тадбирлари сўнгида жамоат хавфсизлиги концепциясида белгиланган  вазифалар ижроси доирасида манзилли чора-тадбирлар белгилаб олинди. 

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech