7 Август 2021 йил 360

Шерободда вакцинация тарғиботи

Куни кеча Шеробод тумани ҳокимлиги, Миллий гвардия Қўриқлаш бўлими, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар, санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлимлари, тиббиёт бирлашмаси ҳамда тегишли корхона ва ташкилотлар ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан, ҳудудда коронавирус инфексияси тарқалишининг олдини олиш, аҳолини ваксина олишга ундаш борасида тарғибот ишлари олиб борилди.
Кўча ва бозорларда, маҳаллаларда дизенфексия ишлари амалга оширилди. Уйма-уй юриш асносида аҳолини ҳудудларда ташкил етилган емлаш пунктларида оммавий емлашга жалб етилди. Фуқаролар огоҳликка чақирилиб, карантин қоидаларига риоя етишлари тушунтирилди. Мазкур тадбирларга Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармасининг Қизириқ, Aнгор, Термиз, Музработ туманлари ҳамда Термиз шаҳар бўлимлари ходимлари ҳам жалб етилди. Карантин қоидаларини қўпол равишда бузган, тиббий ниқобсиз юрган фуқароларга нисбатан маъмурий жавобгарлик қўлланилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech