28 Декабр 2021 йил 499

Шерободда, “уй олиб бераман!”-деб, пулларни ўзлаштирган аёлга жиноят иши қўзғатилди

Шеробод туманида 2021 йил 24 ноябр куни, туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмасидан тушган ҳужжатларга кўра, туманнинг "Галагузар" маҳалласида яшовчи, Р.Рустам (исм шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 2019 йил 19 октабр куни, туманнинг "Ҳўжги" махалласида яшовчи, Д.Дилдора унинг ишончига кириб, “уй олиб бераман!”-деб, 72.314.000 (етмиш икки миллион уч юз ўн тўрт минг) сўм пулларини ўзлаштириб кетганлигини билдирган. 14 декабр куни Д.Дилдорага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech