27 Апрел 2023 йил 197

Шерободда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни муносабати билан йиғилиш бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2833-сон Қарорига асосан ҳафтанинг ҳар пайшанба куни “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” этиб белгиланган.

Шу муносабат билан 27 апрел куни Шеробод туман ҳокимлигида туман ҳокими З.Халилов, туман ИИБ бошлиғи Ў.Шукуров иштирокида Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш бўйича йиғилиш ўтказилди.

Унда туман Ички ишлар бўлими масъул ходимлари ҳамда маҳаллалардаги профилактика инспекторлари иштирок этишиб, жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар танқидий таҳлил асосида муҳокама қилиниб, истиқболдаги вазифалар белгилаб олинди.

Text to speech