21 Август 2021 йил
473
Шерободда сув насосини ўғирлаган шахс аниқланди
Шеробод туманида 2021 йил 3 август куни туманнинг “Чағатой” маҳалласида яшовчи А.Ўрол ва Қ.Исмоиллар туман ИИБга ариза билан мурожаат қилишиб, унда 1 август кунидан 2 август кунига ўтар кечаси, яшаш уйи ёнидаги каналда турган сув насосларини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирлик жиноятини маҳалладоши, М.Мақсуд содир этганлиги аниқланган ва унга нисбатан 8 август куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати