9 Декабр 2022 йил 318

Шерободда савдо дўконини ўмарган аёл қўлга олинди

Шеробод туманида 2022 йил 2 декабр куни, шу туманда яшовчи Б.Содир (исм шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 11 ноябр куни, “Деҳқон” бозорда жойлашган савдо дўконидан “Vivo-21Y” русумли, телефон аппарати ва ғилофи ичида бўлган 300 (уч юз) АҚШ доллари, ҳайдовчилик гувоҳномаларини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирликни, шу туманда яшовчи, С.Каромат содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган. 2 декабр куни С.Кароматга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech