19 Май 2021 йил 605

Шерободда рус тили бўйича фан олимпиадаси ўтказилди.

Муҳтарам, Президентимиз раислигида 6 май куни чет тилларини ўқитиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видео-селектор йиғилиши ўтказилган эди. Ушбу видео-селекторда белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, Шеробод туманининг “Тароқли” маҳалласида жойлашган “Шеробод Академия” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Московская академия” ўқув маркази томонидан ноанъанавий тарзида рус тили бўйича фан олимпиадаси бўлиб ўтди.
Унда туман 3-сектор раҳбари, Ички ишлар бўлими бошлиғи подполковник Ў.Шукуров, ўқув маркази раҳбари И.Амирқулов ҳамда соҳага оид масъуллар иштирок этишиб, фан олимпиадасида қатнашувчи 2 та гуруҳ яъни 4-7 синф, 8-11 синф ўқувчи ёшларига омадлар тилади.
Ташкил этилган олимпиада уч босқичда 1-тест, 2-расмлардан гап тузиш, 3-савдо мажмуаларига кириб сўзлашиш бўйича ўтказилди. Ғолибликни қўлга киритган фан олимпиада иштирокчиларига 1-ўринга 500 минг сўм, 2-ўрин 300 минг сўм, 3-ўринга эса 100 минг сўм пул мукофоти билан тақдирланишди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech