Шерободда қасддан баданга оғир шикаст етказиш жинояти муҳокама қилинди
Шеробод туманида 2021 йил 24 июнь куни касалхона хабарига кўра, 23 июнь куни соат 23.00 да, туманнинг “Пошхурт” маҳалласида яшовчи, ишсиз, 1995 йилда туғилган А.Норпўлат, шу маҳаллада жойлашган, 1981 йилда туғилган М.Бегалига тегишли бўлган музқаймоқ маҳсулоти сотиш дўконига бориб, маҳалладоши, шу дўконда ишловчи, 2000 йилда туғилган Ч.Шахноза билан ўзаро тортишуви натижасида жанжаллашиб қолиб, Ч.Шахноза шу ерда бўлган ошхона пичоғи билан А.Норпўлатнинг қорин соҳасига бир маротаба санчиб, “ҳаёт учун хавфли бўлган оғир” тан жароҳатини етказади. 24 июнь куни Ч.Шахнозага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “л” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Шеробод тумани 4 сектор ҳудудида содир этилган мазкур жиноят сектор раҳбари Ш.Жумаев, туман ИИБ бошлиғи подполковник Ў.Шукуров, маҳалла Имом Хатиби, маҳалла фуқаролар йиғини раиси, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида мазкур жиноят муҳокама қилиниб, жиноятнинг келиб чиқиш сабаб ва омиллари ўрганилди. Жиноятларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар етарли даражада олиб борилмаётганлиги танқид қилиниб, бу борадаги ишларни янада жадаллаштириш борасида қатор вазифалар белгилаб олинди.