Шерободда пробация ҳисобида турган шахсларнинг муаммолари тингланди
Куни кеча Шеробод тумани ИИБ биносида Шеробод туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича вилоятдан бириктирилган вакил У.Алимов, туман прокурори Б.Юнусов, туман ИИБ бошлиғи Ў.Шукуровлар иштирокида пробация ҳисобида турган шахслар билан учрашув ташкил этилиб, уларнинг муаммолари тингланди.
Учрашув давомида 5 нафар назоратда турган шахслар томонидан кредит олиш истагини билдириб, мурожаат қилишди. Масъуллар томонидан ушбу мурожаат назоратга олиниб, тегишли тартибда амалга оширилиши бўйича вазифалар белгилаб олинди.
Шунингдек, 2023 йил 6 ой давомида жиноятчилик бўйича “қизил тоифа”га киритилган "Каттаҳаёт" маҳалласи бешлиги томонидан йўл қўйилаётган камчиликлар танқидий-таҳлил асосида муҳокама қилиниб, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш борасида олиб бораётган ишлари суст даражада эканлиги танқид қилиниб, уларнинг барчаси қаттиқ огоҳлантирилди.
Ушбу учрашувдан кўзланган мақсад назоратда турган шахсларни қайта жиноят содир этилишини олдини олиш, бандлигини таъминлаш ҳамда ижтимоий ҳаётга мослаштиришдан иборатдир.