3 Август 2021 йил 605

Шерободда пайнет дўконидан телефон ўғирланди

Шеробод туманида 2021 йил 20 июль куни туманнинг “Катта ҳаёт” маҳалласида яшовчи, К.Мастура туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 10 июль куни, ўзи ишлайдиган маҳалласи ҳудудида жойлашган “Пайнет” дўконидан 1.200.000 (бир миллион икки юз минг) сўмлик “SAMSUNG-J2” маркали уяли телефон аппаратини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирлик жиноятини туманнинг “Бойбулоқ” маҳалласида яшовчи, М.Шоберди содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ундан ашёвий далил олинган. 25 июль куни М.Шобердига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech