30 Август 2021 йил
632
Шерободда ўзаро жанжал пичоқбозлик билан якун топди
Шеробод туманида 2021 йил 27 август куни соат 22.00 ларда, туманнинг “Меҳнатобод” маҳалласида яшовчи, К.Тўра маҳалладоши, О.Соатмурод билан ўзаро тортишиши оқибатида жанжаллашиб қолишади.
Жанжал вақтида, К.Тўра қўлида бўлган ошхона пичоғи билан О.Состмуроднинг биқин соҳасига бир маротаба санчиб олиб, “ҳаёти учун хавфли бўлган оғир” тан жароҳати етказган. 28 август куни К.Тўрага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “л” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати