24 Июл 2021 йил 445

Шерободда ўғирланган қора мол далилий ашё сифатида олинди

Шеробод туманида 2021 йил 9 июль куни, туманнинг “Шеробод” маҳалласида яшовчи, Ғ.Абдураззоқ туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 7 июль куни соат 11.00 ларда, туманнинг “Шеробод” маҳалласида жойлашган фермер хўжалиги даласида боқиб келаётган, 3.000.000 (уч миллион) сўмлик 1 бош қора молини номаълум шахслар ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирлик жиноятини Термиз шаҳрида яшовчилар Т.Одил ҳамда Т.Юнуслар содир этганлиги аниқланиб ушланган ва улардан ашёвий далил олинган. 19 июль куни Т.Одил ва Т.Юнусларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech