7 Май 2021 йил 1112

Шерободда одамлар ўлими билан боғлиқ йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди

Шеробод тумани тиббиёт бирлашмасининг 2021 йилнинг 06 май куни берган хабарига кўра, шу куни соат 22:45 ларда, туманнинг “Каттабоғ” маҳалласи ҳудудидан ўтган 4-Н 601 автомобиль йўлининг 6-километрида, туманнинг “Чуйинчи” маҳалласида яшовчи, 31 ёшли фуқаро П.С. бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашинасини туманнинг “Каттабоғ-Қуллуқшо” маҳалласи йўналишида бошқариб кетаётган вақтида ўзининг йўналиши бўйлаб, йўлнинг ўнг томон чеккасидан ҳаракатланиб кетаётган пиёдалар, туманнинг “Каттабоғ” маҳалласида яшовчи, С.А., Ю.О. ва Н.А.ларни орқа томонидан автомашинанинг олд ўнг томони билан уриб, йўл транспорт ҳодисаси содир этиши натижасида, ҳаёти ёки соғлиғи хавф остида қолган турли даражадаги тан жароҳатлари олган пиёдаларга ёрдам кўрсатмасдан қасддан воқеа жойидан яширинган.
Содир этилган йўл транспорт ҳодисаси натижасида, пиёдалар С.А., Ю.О. ва Н.А.лар турли даражадаги тан жароҳатлари олишиб, тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилишган.
Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан С.А. ва Ю.О.лар шифохонада вафот этишган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман бўйича “Тўсиб ушлаш” режаси амалга оширилиб, кўрилган чоралар натижасида, ҳайдовчи П.С. қўлга олинган. “Дамас” ҳайдовчиси П.С. Транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларсиз, бошқариб воқеа жойидан яширинганлиги аниқланган.
Шеробод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан ҳайдовчи П.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди ва 117-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech