13 Октябр 2022 йил 367

Шерободда гиёҳванд воситаларни парваришлаб, сақлаб келган шахс аниқланди

Шеробод туманида 2022 йил 4 октябр куни туман ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси инспекторининг маълумотига асосан, Шеробод туманида яшовчи, Н.Сарварнинг (исм шарифлар ўзгартирилган) яшаш уйи ва ёрдамчи хўжаликлари кўздан кечирилганда, ҳовлисидан 2 туп “каннабис” наша ўсимлигини экиб, парваришлаб келаётганлиги аниқланган, бундан ташқари қурилиши тугалланмаган яшаш уйи хонасидан 1 туп “каннабис” наша ўсимлиги ва яшаш уйи ичидаги жавон ичидан  соф вазни 4,74 грамм бўлган “Марихуна” гиёҳвандлик моддлари борлиги аниқланиб ҳужжатлаштириб олинган. 5 октябр куни Н.Сарварга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech