11 Май 2022 йил 283

Шерободда, гиёҳфурушга жиноят иши қўзғатилди

Шеробод туманида 2022 йил 30 апрель куни туман ИИБ ҳузкридаги Тергов бўлимидан тушган ҳужжатларга кўра, 20 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши юзасидан олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида, туманнинг “Меҳрабод” маҳалласида яшовчи, К.Шоберди (исм шарифлар ўзгартирилган) таниши Жобирдан 2022 йил январ ойида, 1,30 грамм “гашиш” гиёҳвандлик моддасини 130.000 (бир юз ўттиз минг) сўмдан сотиб олиб, ушбу гиёҳвандлик моддаларини одамларга сотиб ўтказганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан 30 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech