13 Июн 2022 йил 236

Шерободда ёшлар фестивалига старт берилди

Шеробод туманидаги уюшмаган ёшлар ўртасида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остидаги ёшлар фестивали веломарафон билан бошланди. Туман ҳокимлиги, ИИБ, Ёшлар ишлари агентлиги бўлими ҳамда Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган веломарафонда ёшлар билан бирга фаол хотин-қизлар ҳам иштирок этишди.
Натижаларга кўра, йигитлар ўртасида “Чуқуркўл” маҳалласи вакили, қизлар ўртасида эса “Чағатой” маҳалласи вакили ғолибликни қўлга киритди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech