6 Август 2021 йил 435

Шерободда аёллар сўмкаси ичидаги пул ўғирлаб кетилди

Шеробод туманида 2021 йил 24 июль куни, туманнинг “Бойбулоқ” маҳалласида яшовчи, Н.Муяссар туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 18 июль куни соат 16.00 ларда, туманнинг “Дўстлик” маҳалласида жойлашган гўзаллик салони деразасида турган аёллар сўмкаси ичидан 200.000 (икки юз минг) сўм пулларини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирлик жиноятини Қизириқ тумани “Қорасув” маҳалласида яшовчи, Ч.Даврон содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ундан ашёвий далил олинган. 26 июль куни Ч.Давронга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech