3 Ноябр 2021 йил
471
Шерободда 3-сектор раҳбари ёшлар билан учрашув ўтказди
Шеробод тумани 3-сектор ҳудудидаги "Нуртепа" маҳалласида жойлашган 70-сонли умум таълим мактабида "Сектор раҳбари ва ёшлар учрашуви" бўлиб ўтди. Унда 3-сектор раҳбари, Ички ишлар бўлими бошлиғи Ў.Шукуров ва ёшлар ўртасида очиқ мулоқот ўтказилди. Учрашув давомида "Каттабоғ", "Нуртепа", "Хўжақия-1", "Оқтепа", "Қишлоқбозор" "Олтинвоҳа", "Меҳробод", "Ғуржак-1" маҳаллаларидаги 70 нафарга яқин ёшлар томонидан 32 та мурожаат келиб тушди. Мурожаатларнинг 4 таси жойида ҳал этилган бўлса, вақт ва ўрганиш талаб этадиган мурожаатларни ечими юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўрилиб, ижроси назоратга олинди ҳамда айримларига ҳуқуқий тушунтиришлар бериб ўтилди.