13 Декабр 2021 йил 479

Шерободда, 3-сектор раҳбари ва ёшлар учрашуви ўтказилди

Жорий йилнинг 11 декабрь куни Шеробод тумани “Шеробод” маҳалласида жойлашган 46-сонли умумтаълим мактабида 3-сектор раҳбари, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи подполковник Ў.Р.Шукуров, Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги масъул ходими А.Дўснаев, маҳалла фуқаролар йиғини раиси ҳамда мактаб директори иштирокида “Ўзбекистон ёшлар форуми -2021” ҳафталиги доирасида “Сектор раҳбари ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди. Тадбирда маҳалладаги фаол ёшлар қатнашиб, ушбу ҳудуддаги спорт майдонига тунги ёритгич чироқлари шунингдек керакли жиҳозлар олишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилишди. Учрашувда ёшлар томонидан билдирилган мурожаатлар инобатга олиниб, ижроси назоратга қаратилди. Шундан сўнг сектор раҳбари ёшларнинг жисмоний қобилиятлари билан танишди ҳамда ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш бўйича ўз тавсиясини бериб ўтди.

Text to speech