29 Сентябр 2021 йил
598
Шерободда "3-сектор раҳбари ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 28 сентабр куни Шеробод Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумида "3-сектор раҳбари ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди.
Унда сектор раҳбари, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Ў.Шукуров ва Ёшлар ишлари агентлиги масъул ходими A.Дўснаев ва бошқа тегишли масъуллар иштирок этди. Мазкур техникумда таҳсил олаётган ёшлар ўртасида очиқ-ошкора ва самимий мулоқот ўтказилди. Учрашув давомида ёшлар эришаётган ютуқлари, ўзларини қийнаётган турли муаммо ва масалалар юзасидан эркин фикр билдиришди. Уларнинг мурожаатлари ижросини таъминлаш тегишлилиги бўйича ташкилотларга йўналтирилди.